Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Бу шахс бор экан, Месси "Барселона"га қайтмайди"

A A A
"Бу шахс бор экан, Месси "Барселона"га қайтмайди"

"Барселона" собиқ бош мураббийи, ҳозирда Нидерландия терма жамоаси устози Рональд Куман Лионель Мессининг "кўк-анорранглилар" сафига қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

— Месси кейинги йил "Барселона"га қайтади, деб ўйлайсизми?

— Президент (Жоан Лапорта) у ерда экан, Месси қайтиб келмайди, деб ўйлайман", - деди 62 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси молиявий муаммолар сабаб 2021 йилнинг ёзида "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этиб, "ПСЖ"га ўтган эди. Ҳозирда 37 ёшли мегаюлдуз "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг флоридаликлар билан шартномаси 2025 йилнинг декабрида якунига етади.

Киритилди: 17:39 10.04.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!