Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Модрич Роналду атрофидаги можарога муносабат билдирди

Модрич Роналду атрофидаги можарога муносабат билдирди

«Милан» ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Криштиану Роналдунинг Португалия миллий жамоасидаги вазияти ҳақида фикр билдирди.

Ўтган ҳафта 41 ёшли ҳужумчи бош мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчиликлар сабаб Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди.

— Роналду билан гаплашдингизми?

— Йўқ, биз боғланмадик. Нима бўлганини тўлиқ билмаганим учун бу ҳақда бирор нарса дейишим қийин. Вазиятни ҳам унчалик диққат билан кузатмадим, чунки ўз терма жамоамда ҳам етарлича муаммолар бор. Аммо Роналду билан ўз юртида шундай ҳолат содир бўлаётганини кўриш ачинарли.

Менимча, улар барибир ечим топишади, чунки Криштиану бундан яхшироқ муносабатга лойиқ. У терма жамоада қоладими ёки фаолиятини якунлайдими — билмайман. Аммо у учун чиройли хайрлашув учрашуви ташкил этилиши керак.

Умид қиламанки, вазият яхши якун топади. Роналду — Португалия тарихидаги энг буюк футболчи ва у терма жамоа билан бошқача тарзда хайрлашишга лойиқ», — дея Модричнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Лука Модрич ва Криштиану Роналду аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида бирга тўп сурган.

Киритилди: 05:58 07.10.2026. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!