Полша ўз фуқароларини зудлик билан Беларус ҳудудини тарк этишга чақирди
"Бу на демократик, на Полшага дўстона муносабатдаги давлат. Ушбу огоҳлантиришларга имкон қадар жиддий ёндашингизни сўраймиз. Агар вазият ёмонлашса, эвакуация анча мураккаблашиши ёки умуман имконсиз бўлиб қолиши мумкин", — деди Полша Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Павел Вронский.
Мазкур баёнот полшалик шахс жосусликда гумон қилиниб қўлга олинганидан кейин эълон қилинди. Беларус ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, у "Ғарб-2025" Беларус-Россия қўшма ҳарбий машғулотлари ҳақида маълумот тўплаганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ Полша ТИВ фуқароларга Беларусга бормасликни тавсия қилган эди, чунки улар ушбу мамлакатда ўз манфаатларига зид ҳодисаларга дуч келишлари эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирилган.