Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 21 октябр куни қамоқхонага жўнатилади. У сентябр ойи охирида 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Саркози Парижнинг 14-маъмурий округида жойлашган Санта қамоқхонасига жойлаштирилади, деб ёзди Le Figaro.
Суд ҳукмида Саркози, шунингдек, 100 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Собиқ президент ҳукмдан кейин апелляция берган, бироқ у барибир қамоққа олинади - суд «ҳукмни дарҳол ижро этиш» тўғрисида қарор чиқарди, бу эса ушбу ҳолатда апелляция натижалари кутилмаслигини англатади.
Париж жиноят суди Саркозини Ливия етакчиси Муаммар Қаззофий томонидан тақдим этилган маблағлар ҳисобидан президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаштириш мақсадида жиноий тил бириктиришда айбдор деб топди.
"Figaro"нинг ёзишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан у "маҳбуслар қанотига ёки бир кишилик камерага жойлаштирилиши" мумкин.
"Мен жавобгарликни ўз зиммамга оламан, суд талабларини бажараман. Агар улар ҳақиқатан ҳам мени қамоқда ўтиришимни исташса, мен буни қиламан, лекин бошимни баланд кўтариб," - деди Саркозининг ўзи.
Францияда Саркози ҳукмини "тарихий" деб аташади. У Республиканинг биринчи президенти ва ҳатто Европа Иттифоқининг панжара ортига юборилган биринчи давлат раҳбари бўлди.