Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги бош мураббийлик фаолияти якунланган Темур Кападзе Instagram орқали жамоа билан хайрлашди.
"Миллий жамоа билан фаолиятим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар, унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди. Футболчилар, жамоа штаби ва федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга - доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат! Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман", - деб ёзди 44 ёшли мутахассис.