Британия Ижтимоий кўрсаткичлар комиссияси (SMC) ҳисоботига кўра, Буюк Британияда болаларнинг учдан бир қисми ва катталарнинг тўртдан бири қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди.
Ҳужжат муаллифлари мамлакатда қашшоқлик даражаси ХХI асрда рекорд даражага етганини қайд этди. 2019 йилдан бошлаб яшаш нархининг ошиши вазиятни ёмонлаштирди ва қўшимча 2,1 миллион британияликга таъсир кўрсатди.
Бугунги кунда 16 миллион британиялик қашшоқликда яшайди. Уларнинг 5,2 миллионини болалар, 9,2 миллионини меҳнатга лаёқатли ёшдаги катталар, 1,5 миллионини пенсионерлар ташкил этади. Бу мамлакатнинг ҳар тўртинчи аҳолиси (24%) камбағал эканлигини англатади.
Инқироз айниқса болаларга таъсир қилди. Ҳисоботга кўра, 2022/23 ўқув йилида вояга етмаганларнинг учдан бир қисми (36%) қашшоқликда бўлган. Бу 2019/20 ўқув йилига нисбатан беш фоизга кўпдир.
Комиссия қашшоқликни ҳозирги моддий эҳтиёжларни қондириш учун ресурсларнинг етишмаслиги сифатида белгилайди. Қашшоқликнинг асосий кўрсаткичи ҳозирги вақтда шахснинг бевосита эҳтиёжларини қондириш учун етарли моддий ресурсларга эга ёки йўқлигини баҳолашга қаратилган.
Қашшоқлик ва очликка қарши кураш Бразилияда очилган “Катта йигирматалик” G20 саммитининг муҳим масалаларидан биридир.