Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британияда таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси совриндорлари билан учрашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Мулоқот давомида давлат раҳбарининг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти ва ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Буюк Британияда таълим соҳасида фаолият юритувчи ҳамкорлар билан икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.
Тадбир доирасида VSO (Volunteyers Servicyes Overseas) ташкилоти билан икки томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Унга кўра, томонлар умумтаълим мактабларига хориждан малакали мутахассис ва волонтёрлар, хусусан 500 нафардан ортиқ британиялик ўқитувчиларнинг жалб қилинишига келишиб олди.