Буюк Британиянинг Лидс-Бредфорд аэропортига "Флорис" бўрони сабаб бўлган кучли шамол туфайли Jet2 самолёти қийин қўнди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги соатига 160 км дан ошди.
Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити Шотландияда бир қатор рейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган. Шимолий Ирландияда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилди, Шотландияда оммавий тадбирлар бекор қилинди.
Буюк Британия Миллий метеорология хизмати икки даражали об-ҳаво огоҳлантиришларини эълон қилди, жумладан сариқ - иккинчи энг хавфли. Шотландия темир йўл транспортида поездлар ҳаракатида сезиларли узилишлар кузатилмоқда.