Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Британия ва Канада компаниялари Исроил ҳудудларига парвозларни бекор қилди

Британия ва Канада компаниялари Исроил ҳудудларига парвозларни бекор қилди

"British Airways" авиакомпанияси Бен Гурион халқаро аэропортининг Яман томонидан давом этаётган ҳаво блокадаси туфайли июл ойи охиригача Исроилга парвозларни бекор қилди.

"Air Canada" авиакомпанияси рейсларни қайта тиклашни сентябргача кечиктирди.

Аввалроқ, Air France ва Lufthansa авиакомпаниялари Исроилга парвозларни бекор қилишни узайтиргани маълум бўлганди.

26 май куни Исроилга парвозларни тиклашни режалаштирган Lufthansa авиакомпанияси қуйидагича баёнот берди: "Вазият туфайли юзага келган ноқулайликлардан афсусдамиз ва бекор қилишдан азият чеккан йўловчиларга чипталарни бепул бекор қилиш ёки қайта бронь қилиш имкониятини таклиф қиламиз."

Киритилди: 10:34 24.05.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!