Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Британия ва Франция Украинага қўшин жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Британия ва Франция Украинага қўшин жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Буюк Британия ва Франция Украинада уруш тўхтаганидан кейин халқаро ҳарбий кучларни жойлаштириш режаси устида ишламоқда. Миссия иштирокчилари Россия томонидан ҳужумга учраса, жавоб ўти очиш ҳуқуқига эга бўлади.

The Guardian маълумотига кўра, Европа ҳарбийларининг вазифаси Украина хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва мамлакат қуролли кучларини қайта тиклашга кўмаклашишдан иборат.

Миссия ҳужумкор характерга эга бўлмайди. Хорижий ҳарбийлар фронт чизиғидан узоқда жойлаштирилиши, қуролдан эса ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиши режалаштирилган.

Айни пайтда Британия ва Франция бошчилигидаги 11 давлат Польшада махсус ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда. Уларда қарийб 2800 нафар ҳарбий иштирок этиши кутилмоқда.

Бироқ қўшинларни Украинага юбориш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Миссия фақат ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, зарур сиёсий ва хавфсизлик шартлари бажарилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: 23:47 03.11.2026. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!