Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Британия ва ЕИ Москвага босимни кучайтириш чораларини муҳокама қилади — Bloomberg

Британия ва ЕИ Москвага босимни кучайтириш чораларини муҳокама қилади — Bloomberg

"Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва мудофаа харажатларини ошириш масаласини ўрганиб чиқади. Бу Украина бўйича тинчлик музокаралари арафасида амалга оширилмоқда", дея хабар беради агентлик манбаларига таяниб.

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми ва Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас сешанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган учрашувда Европа мудофаасини молиялаштиришни ошириш ва қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини кучайтириш ташаббусларини кўриб чиқади, деб маълум қилди Британия Ташқи ишлар вазирлиги.

Манбаларга кўра, музокараларда Европада музлатилган Россия активларини мусодара қилиш учун зарур ҳуқуқий ва молиявий механизмларни қандай таъминлаши мумкинлиги ўрганилади.

Айрим Европа мамлакатлари, жумладан, Белгия ва Германиянинг қаршилигига қарамай, бу борада олдинга силжишга эришиш мумкинлиги таъкидланмоқда. Улар Россия активларини мусодара қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига зид келиши ва евро курсига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда.

Киритилди: 13:18 18.03.2025. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!