Буюк Британия ҳукумати Россиянинг музлатилган активларидан 8 миллиард фунт стерлинг (10,6 миллиард доллар)ни Украинага ўтказишга тайёр.
Бу ҳақда The Times газетаси вазирлар маҳкамасидаги манбасига таяниб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Бирлашган Қироллик репарация кредити деб аталмиш бўйича Ғарб давлатлари ўртасида ягона позицияни келишиб олишга умид қилмоқда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Лондон Россия активларини Украинага ўтказиш учун мусодара қилишнинг якуний усулини ҳали ишлаб чиқмаган.
Аввалроқ Еврокомиссия 2026-2027 йилларда Украинани молиялаштириш учун "репарация кредити" доирасида Европадаги 210 миллиард евролик музлатилган Россия активларини экспроприация қилиш режасини эълон қилган эди. Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Ғарб давлатларини ҳам ушбу ташаббусга қўшилишга чақирди.