Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини яна 11 бандга кенгайтирди.
Ҳукумат баёнотида таъкидланишича, санкциялар Украина болаларини мажбуран депортация қилиш, уларни ақидапарастликка ўргатиш, ҳарбийлаштириш ва маданий меросини йўқ қилишда иштирок этган шахс ва ташкилотларга қаратилган.
Жами саккиз нафар жисмоний ва учта юридик шахс, шу жумладан давлатга қарашли ёшлар ташкилотлари санкциялар рўйхатига киритилди.
Санкциялар “Ахмат Қодиров жамғармаси” ва унинг президенти, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодировага ҳам тааллуқли. Шунингдек, “Ўсмирлар дастурлари маркази” раҳбари Валерий Майоров ва Россия Таълим вазирлиги ҳузуридаги Давлат сиёсати департаменти директори ўринбосари Анастасия Аккуратова ҳам чекловларга дучор бўлди.
Шу билан бирга, рўйхатга “Ғалаба кўнгиллилари” ва “Биринчи ҳаракат” ташкилотлари, Тотористон Бош вазири ўринбосари Лейла Фазлеева, Чеченистон ИИВ махсус полки қўмондони Замид Чалаев, Тотористон ёшлар ишлари вазири Ринат Содиқов, шунингдек, Наталия Тищенко ва Александровлар ҳам киритилган.