Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Британия ноябрь ойидан бошлаб муҳожирларни ҳарбий казармаларда жойлаштиришни бошлайди

Британия ноябрь ойидан бошлаб муҳожирларни ҳарбий казармаларда жойлаштиришни бошлайди

Буюк Британия ҳукумати ноябрь ойининг охиридан бошлаб ҳужжатсиз муҳожирларни ҳарбий казармаларда жойлаштиришни бошлайди.

Бу ҳақда The Times газетаси Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Газетанинг ёзишича, муҳожирларни жойлаштириш учун Шотландиянинг Инвернесс шаҳри яқинидаги армия базасидаги казармалар ва Англия жанубидаги Шарқий Сассексдаги ҳарбий тайёргарлик лагеридан фойдаланилади. Ушбу муассасаларда 900 нафаргача ҳужжациз муҳожирларни жойлаштириш режалаштирилган. Умуман олганда, The Times нашрининг хабар беришича, Ички ишлар вазирлиги келажакда 10 минг нафаргача ҳужжациз муҳожирларни казармаларга вақтинча жойлаштириш ниятида.

Британия ҳукумати бюджет юкини камайтириш ва ҳужжациз муҳожирлар учун қиммат меҳмонхоналарда яшаш заруриятини бартараф этиш ниятида. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил март ойи ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 210 та меҳмонхонага 32 минг ҳужжациз муҳожир жойлаштирилган. 27 октябрь куни парламент палатасининг ички ишлар қўмитаси эълон қилган ҳисоботга кўра, Британия 2019 йилдан 2029 йилгача 10 йил давомида ноқонуний мигрантларни меҳмонхоналарда сақлаш учун 15,3 миллиард фунт стерлинг (20,4 миллиард доллар) сарфлайди.

Киритилди: 10:31 28.10.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!