Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Яқин Шарқдаги можаро авж олган бир пайтда Исроил ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Исроил Кац ва Аббос Арагчи билан музокаралар ўтказганини айтди.
"Бугун мен Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац ва Эрон ташқи ишлар вазири Арагчи билан муҳим музокаралар ўтказдим. Буюк Британия Ливан ва Ғазодаги кескинликни пасайтириш ва можароларга барҳам беришни талаб қилишда давом этмоқда. Минтақавий уруш фалокат бўларди, бу ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайди" - деди Лэмми.
26 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари "кўплаб узлуксиз ҳужумларга" жавобан Эрондаги ҳарбий объектларга зарбалар беришини эълон қилди. Эрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ўз навбатида баёнотда Илом, Теҳрон ва Хузистон вилоятларидаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилингани, бироқ етказилган зарар чекланганлиги, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари асосий ҳужумни муваффақиятли қайтаришга муваффақ бўлганини билдирган. Эрон армиясининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида тўрт нафар Эрон аскари ҳалок бўлган.