Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Британия ишчи кучи танқислигини маҳбуслар билан тўлдирмоқчи

A A A
Британия ишчи кучи танқислигини маҳбуслар билан тўлдирмоқчи

Буюк Британия ҳукумати ўзининг "Британияни иш билан таъминлаш" дастури доирасида ўн минглаб маҳбуслар ва собиқ маҳбуслар ёрдамида ишчи кучи танқислигини бартараф этишга интилмоқда.

Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

"Агар бирон-бир минтақада, масалан, қурилиш ишчилари етишмаса, маҳаллий қамоқхоналарда маҳкумлар учун ўқув курслари ташкил этилиши мумкин, шунда улар озодликка чиққандан кейин муаммони ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин", — дея ҳукуматдаги манба сўзларидан иқтибос келтирмоқда нашр.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларга ишга жойлашиш ва "корхона раҳбарлари билан яқинроқ алоқа" ўрнатишда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш мақсадида бандликка кўмаклашиш марказлари фаолият юритади.

Лондон бандлик бўйича маслаҳат кенгашлари орқали кўпроқ иш берувчиларни собиқ маҳбусларни, шу жумладан меҳмондўстлик саноатида ёллашга ундамоқчи.

Сешанба куни чоп этилиши кутилаётган оқ қоғоз соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган маҳбуслар ва ёш жиноятчиларга қаратилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, улар "таълим ва ишга олиш ташаббуслари билан боғлиқ фойда олишлари мумкин".

Киритилди: 15:10 25.11.2024. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!