«Челси» тез орада америкалик миллиардер Тодд Бёлининг қўлига ўтиши мумкин.
«Sky Sports» нашрининг хабар беришича, Бёли 4,25 млрд евро эвазига Лондон клубини харид қилади. Аввалроқ, ушбу харидни Англия Премьер-лигаси маъқуллаганди.
Манбага кўра, Буюк Британия қироллик ҳукумати ҳам «Челси»ни Тодд Бёлига сотилишига розилик билдирган. Ушбу хариднинг ҳужжат масалалари 31 майгача якунланиши кутиляпти.
Маълумот учун, Бёли «Лос-Анжелес Доджерс» бейсбол клубининг ҳам акциядори саналади.