Британия ҳарбий стратегиясини ва ҳарбий базалардан фойдаланишга ёндашувини ўзгартириши керак.
Бу ҳақда Economist журнали хабар бермоқда.
Журнал, хусусан, Британия қироллик ҳаво кучлари, кўплаб Европа давлатлари каби, базаларни ёпиш ва самолётларни бир жойда жойлаштириш орқали пулни тежаган, деб ёзади.
Бироқ якшанба кунги Украина учувчисиз учоқларининг ҳужуми Британия учун бундай стратегия нотўғри эканлигини эслатди.
"Энди Ҳарбий ҳаво кучлари кенгроқ базалардан жанговар ҳаракатлар олиб бориш ва ўқ-дорилар, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғиларни тарқатиш усулларини қайта ўрганиши керак", — дейилади журналда.