Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва июль ойида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган саммитда БРИКСга аъзо давлатлар Украинадаги вазиятни тартибга солишни муҳокама қилишини айтди.
Бу ҳақда у Россияга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Бу масала бизнинг севимли БРИКС [ҳамжамияти] томонидан июль ойида Бразилияда [саммитда] муҳокама қилинади," - дея унинг сўзларини келтиради "ТАСС."