БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари 21 ноябрь куни Ғазо секторидаги вазият бўйича фавқулодда видеоконференсия ўтказади.
Бу ҳақда Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса матбуот хизмати хабар берди.
“БРИКС мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчилари ЖАР раислигида виртуал форматда навбатдан ташқари йиғилиш учун йиғилади”, — дейилади ТАСС хабарида.
Аниқлик киритилишича, учрашувга янги БРИКС давлатлари – Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам таклиф этилади.
Суҳбатда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этади.