Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Бразилияликларнинг 50%дан ортиғи Россия вакцинаси билан эмланишга тайёрлигини маълум қилди

Бразилияликларнинг 50%дан ортиғи Россия вакцинаси билан эмланишга тайёрлигини маълум қилди

Бразилияликларнинг 53 фоизи Россияда ишлаб чиқарилган вакцина билан коронавирус инфекциясига қарши эмланишга тайёр.

Бу ҳақда “Realtime Big Data Institute”  сўровига асосланиб “CNN Brasil” хабар берди.

Қайд этилишича, бразилияликларнинг 38 фоизи Россия вакцинасига ишонч билдирмаган, 9 фоизи эса жавоб беришга қийналган.

Тадқиқот 13-14 октябрь кунлари ўтказилган, унда 1000 киши иштирок этган.

Маълум қилинишича, сўровномада вакциналарнинг номлари эмас, балки ишлаб чиқарилган мамлакат кўрсатилган.

Шунингдек, респондентларнинг 68 фоизи Оксфорд университети, Германия ва АҚШда яратилган вакцина билан эмланишга тайёрлигини билдирган.

48% иштирокчилар Хитой дорисига ишонч билдирган бўлса, 46% аҳоли вакцинадан бутунлай воз кечишини маълум қилган.

Киритилди: 22:23 17.10.2020. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!