Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Бразилияда 700 километрлик чақмоқ кузатилди.

Бразилияда 700 километрлик чақмоқ кузатилди.

Psys.org нашрининг хабар беришича, «мегачақмоқ» Бразилиянинг жанубий қисмида қайд қилинган. Қўмитада таъкидланишича, бу узунлик АҚШнинг Бостон ва Вашингтон шаҳарлари ёки Лондон ва Швейцариянинг Базел шаҳарлари ўртасидаги масофага тенг. Аввалги рекорд натижа 2 марта кичикроқ бўлган: АҚШнинг Оклаҳома штатида 2007 йил 20 июнда қайд қилинган чақмоқнинг узунлиги 321 кмни ташкил қилган.  

Рекорд чақмоқлар ерга яқин орбитадаги сунъий йўлдошлар бортидаги чақмоқларни кузатиш қурилмаси ёрдамида қайд қилинган.

Бундан ташқари, мутахассислар чақмоқ давомийлиги бўйича янги рекорд қайд қилинганини маълум қилишган. Уларнинг таъкидлашича, Аргентинанинг шимолий қисми узра 2019 йил 4 март куни юз берган чақмоқ осмонда 16,73 сония ушланиб турган. Бу борадаги аввалги рекорд 7,74 сонияни ташкил қилиб, 2012 йил 30 августда Франциядаги момақалдироқ вақтида қайд қилинган.

Қўмита вакили Рэндалл Червенининг таъкидлашича, технологиялар мукаммаллашгани сайин олимлар бундан ҳам каттароқ рекордларни қайд қилишлари мумкин бўлади. Бундай табиат ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар эса Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари архивида сақланади.

Киритилди: 23:11 29.06.2020. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!