Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Манчестер Сити"га ўтишни истамади

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Манчестер Сити"га ўтишни истамади

"Ньюкасл"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс "Манчестер Сити" шорт-листига киритилган.

Журналист Ли Райдернинг ёзишича, июнь ойи бошида "Ньюкасл" "Манчестер Сити"нинг 27 ёшли футболчи трансфери бўйича таклифини рад этган эди. Манбага кўра, Гимараэснинг ўзи "қарғалар" сафини тарк этишни истамаган ва фаолиятини клубда давом эттириш истагини билдирган. Шу сабаб "шаҳарликлар" Тиджани Рейндерс вариантига ўтишди.

Гимараэс 2022 йилда "Ньюкасл" футболчисига айланганди. Жорий мавсумда хавбек барча мусобақаларда бешта ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди.

Transfermarkt интернет портали маълумотларига кўра, бразилияликнинг нархи 80 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:54 24.09.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!