Бразилия Федерал Олий суди собиқ президент Жаир Болсонаруга нисбатан жорий давлат раҳбари Луиз Инасиу Лула да Силванинг ҳокимият тепасига келишига йўл қўймаслик учун 2022 йилда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, жиноий иш қўзғатишни буюрди.
Бу қарорни суднинг YouTubeдаги каналида эфирга узатилган суд мажлисида суд раиси Криштиану Санин ўқиб эшиттирди.
"Республика Бош прокуратураси томонидан Жаир Болсонаруга қарши қўйилган даъво бир овоздан қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Болсонарудан ташқари яна етти нафар шахсга нисбатан айбловлар илгари сурилган.