Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Brawl Stars ўйнаган бола отаси билан бирга сўроқ қилинди ва терговга тортилди

Brawl Stars ўйнаган бола отаси билан бирга сўроқ қилинди ва терговга тортилди

Санкт-Петербурглик 14 ёшли ўспирин Brawl Stars ўйини вақтида бошқа геймерлар билан жанжаллашиб қолгани учун отаси билан бирга маҳаллий полиция бўлимига чақирилган. Россия полициясига воқеа ҳақида Интерпол хабар берган.

Бола бошқа иштирокчиларни ҳақоратлаган ва қурол сотиб олиб, адабини бериш билан таҳдид қилган. Далил сифатида унинг Интерпол томонидан юборилган ўйин чатидаги ёзишмалари скриншотлари келтирилди.

Айбланувчи ҳақиқатан ҳам ўйиннинг бошқа иштирокчиларини ҳақорат қилганини тан олди ва кечирим сўради. У ўйин жангининг бир қисми сифатида виртуал қурол ҳақида гаплашаётганини тушунтирди, аммо бу ўйинда қурол сотиб олишнинг иложи йўқ.

Можаро чоғида суҳбат диний мавзуларга ҳам бориб тақалган. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Киритилди: 05:38 15.07.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!