Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бойкот сабабли Туркия ва Покистонда Coca-Cola савдолари тушиб кетди

A A A
Бойкот сабабли Туркия ва Покистонда Coca-Cola савдолари тушиб кетди

Ғазода қирғинида Исроилни қўллаб-қувватлагани ортидан қораланаётган Coca-Cola компаниясининг Туркия ва Покистондаги савдолари сезиларли даражада пасайди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг учинчи чорагида Coca-Cola савдоси Туркияда 12,2 фоизга, Покистонда эса 22,9 фоизга қисқарган. Бу – 2023 йилнинг май ойидан бери энг катта пасайишдир.

Ўтган йили Туркия ва Покистон бозорлари компания учун стратегик аҳамиятга эга бўлган 10 та минтақа қаторига кирганди.

Туркияда ҳатто парламент ҳам Исроил билан боғлиқ брендларнинг бойкотига қўшилди, улар жамоатчилик талабига кўра Coca-Cola ва Nestlé маҳсулотларини ўз мажмуасидаги ошхоналардан чиқариб ташлади.

Киритилди: 23:34 10.11.2024. Ўқилди: 1695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!