Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бойкот Роналду зарарига ишламоқда: Криштиану Саудияда тўпурарлар пойгасида учинчи ўринга тушиб кетди

Бойкот Роналду зарарига ишламоқда: Криштиану Саудияда тўпурарлар пойгасида учинчи ўринга тушиб кетди

Криштиану Роналду ўйинларни бойкот қилаётган бир пайтда, унинг тўпурарлар пойгасидаги рақобатчилари гол уришда давом этмоқда. Яқинда португалиялик футболчи тўпурарлар рўйхатидаги пешқадамликни "Ал-Аҳли" аъзоси Айвен Тонига бой берган эди, энди эса португалиялик суперюлдуздан "Ал-Қодисия" ҳужумчиси Хулиан Киньонес ҳам ўзиб кетди. Роналду ҳисобида ҳамон 17 та гол мавжуд, инглиз ва мексикалик футболчилар эса мос равишда 19 ва 18 мартадан рақиблар дарвозасини ишғол қилишган.

41 ёшли ҳужумчи шу ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Футболчининг ҳисоблашича, Саудия Арабистони Суверен жамғармаси "Ан-Наср"га қараганда "Ал-Ҳилол"га анча кўпроқ ёрдам бермоқда, шу сабабли чемпионатда "ҳалол рақобат" бўлиши имконсиз.

Киритилди: Бугун 10:53. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!