Ғазода Исроил ҳужумида аёл ва унинг қизи ҳалок бўлди.
Al-Jazeera'нинг хабар беришича, Ғазо секторининг Шужаеа маҳалласида Исроил артиллерияси томонидан кўчирилган аҳолига қарши уюштирилган ҳужум натижасида бир аёл ва унинг қизи ҳалок бўлди.
Сўнгги бир кунда Ғазо бўйлаб амалга оширилган Исроил ҳужумлари оқибатида, асосан аёллар ва болалардан иборат, камида 112 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани маълум қилинди.