Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бош вазир ўринбосари Ким Чен Инни ғазаблантирди

Бош вазир ўринбосари Ким Чен Инни ғазаблантирди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Рёнсон машинасозлик бирлашмасида реконструкция ва модернизациянинг биринчи босқичи объекти ишга туширилиши маросими пайтида кескин нутқ сўзлаб, бош вазир ўринбосари Ян Син Хони лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда ЦТАК хабар берди.

Ким Чен Ин Рёнсон машинасозлик бирлашмасида техник қайта қуришнинг биринчи босқичи жараёнига раҳбарлик қилишдаги камчиликларни қаттиқ танқид қилди. Унинг таъкидлашича, айрим раҳбарларнинг "масъулиятсизлиги ва мослашувчанлиги" сабаб модернизация жараёнида ортиқча тартибсизлик юзага келган, бу эса қийинчиликлар ва иқтисодий зарарга олиб келган.

"Хўжаликни бошқаришдаги ҳозирги раҳбар кучлар мамлакат саноатини умумий тартибга солиш ва техник қайта қуришга тайёр эмас", — дея таъкидлади у. Шунингдек, у "пассивлик ва масъулиятсизликка ўрганиб қолган" шахсларга таяниш мумкин эмаслигини қайд этди.

Ким Чен Ин воқеа жойида Ян Син Хони лавозимидан бўшатди.

Маълум қилинишича, Ян Син Хо Шимолий Корея ҳукуматида бош вазир ўринбосари — оғир саноат вазири лавозимида фаолият юритган ва машинасозлик соҳасини назорат қилган.

Киритилди: Бугун 10:43. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!