Япония бош вазири Сигэру Исиба истеъфога чиқиш ниятида.
Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.
Қайд этилишича, у бу қарорни ўзи етакчилик қилаётган ҳукмрон Либерал-демократик партия бўлиниб кетмаслик учун қилган.
Душанба куни барча амалдаги ЛДП депутатлари ва ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари ўртасида партия раисига муддатидан олдин сайлов ўтказиш масаласи бўйича ўтказилган сўров натижалари сарҳисоб қилиниши керак эди. Июль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидаги муваффақиятсизликдан сўнг партиядаги кўпчилик Исибанинг истеъфосини талаб қилган.