Спорт курашлари ассоциациясига раҳбарлик қилиб келган Салим Абдувалиев лавозимдан кетди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ассоциация раиси этиб сайланди.
Салим Абдувалиев 2017 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимида ҳам ишлаган. Абдувалиев бу лавозимдан ўтган йил кетган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев спорт курашлари ассоциациясининг янги раҳбари этиб сайланди. У 2024 йил 16 август куни Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланганди.