Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий Штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳридаги “B.B.C” МЧЖ раҳбари Б.И. кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексида қурилиш ишлари учун электр энергиясини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 433,5 млн. сўмлик 481,6 минг кВт. соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан “B.B.C” МЧЖ раҳбари Б.И.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.