Бугун 19 январь, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Бориш мумкин бўлмаган 5 та орол ҳақида биласизми?

Бориш мумкин бўлмаган 5 та орол ҳақида биласизми?

Бу ороллар оппоқ қуми ёки тиниқ сувлари, хавфли чўққилари ва ғаройиб қушлар тўдаси билан бутун дунё сайёҳларини жалб этиши мумкин. Аммо уларга бориш тақиқланган. Бунга турли сабаблар бор. Мақоламизда уларнинг айримлари билан таништирамиз.

1.Шимолий Сентинел-Айленд, Ҳиндистон: Маҳаллий қабилалар душманлиги

Бу Бенгал қўлтиғидаги Андаман оролларидан бири. У коралл рифлари билан ўралган ва узоқдан тинч жойга ўхшайди. Афсуски, фақат узоқдан шундай. Орол аҳолиси бегоналарга ўта ёмон муносабатда ва соҳилга яқинлашган ҳар қандай инсонга ҳужум қилишга тайёр. 2006-йилда улар қайиғи соҳилга яқин сузган икки балиқчини ўлдиришган. 2018-йилда америкалик Жон Аллен Чау ҳам камондан отиб ўлдирилган. Бунинг устига, қабиланинг касалликларга иммунитети бўлмагани учун, ташқаридан келган касаллик уни йўқ қилиши мумкин. Шу сабабли Ҳиндистон ҳукумати оролга яқин сузиш ва бу ерга келишни тақиқлаб қўйган.

2. Плам-Айленд, Нью-Йорк: биологик хавф

Плам ороли Лонг-Айленд яқинида жойлашган. У унча катта эмас – бор-йўғи 8 квадрат метр майдонга эга. Бу ерда қачонлардир қорамоллар вабоси каби хавфли касалликлар ўрганилган. Ҳайвонлар ва одамлар учун бирдек хавфли бўлган тирик патогенлар туфайли бу ерга киришга фақат хизмат доирасидаги тадқиқотлар учун рухсат берилади.

3. Римс, Германия: биологик хавф

Роберт Кохнинг шогирди Фридрих Леффер 1910-йилда дунёда биринчи вирус тадқиқотлари институтига асос солди. Учинчи Рейх Римсдаги институтдан биологик қуролни ўрганиш мақсадида фойдаланди. 1990-йиллардан сўнг оролнинг ғарбий қисмида аҳоли яшаш пунки пайдо бўлди, аммо вирусларни ўрганиш ишлари қайта тикланиши билан орол яна ёпилди. Фридрих Леффер институти олимлари ҳали ҳам хавфли эпидемияларни ўрганиб, ҳайвонлар учун вакциналарни яратишади. Шунинг учун оролга бориш тақиқланган.

4. Фараллон ороллариАҚШ: радиоактив чиқиндилар

Бу Сан-Франциско яқинидаги Калифорния соҳилидаги кичик архипелаг. Бу ороллар Калифония ҳиндулари орасида “Ўликлар ороллари” деб аталади, аммо уларнинг ўзлари оролга яқинлашмаган. У ердаги кўринмас хавф шундаки – АҚШ орол яқинидаги сувларга атом саноатининг 47 тонна радиоактив чиқиндиларни ташлаган. Шунинг учун ороллар ва уларнинг атрофидаги сувларга яқинлашиш тақиқланган. Экспертларнинг фикрича, 50 000 та контейнер ва бочкаларни сув тубидан кўтариб, бошқа жойга ташлаш ўта хавфли бўлиши мумкин.

5. Gruinard ороли, Шотландия

Шотландиянинг қитъавий қисмидан оролгача қайиқда 10 дақиқада етиб келиш мумкин. Аммо бунга рухсат йўқ. Оролдан “Вегитарианлар” операциясида фойдаланилган. Ўшанда фашист Германияси армиясини сибирь яраси споралари билан зарарлаш мақсад қилинган. Сибирь ярасидан ўлим кўрсаткичи 60%ни ташкил этади. Бу қорамолларнинг зарарланиши, қишлоқ хўжалиги инқирози ва миллионлаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин эди. тадқиқотлар учун Шотландиянинг бўш ётган Грюинард ороли танланган. Бу ерга 80та қўй олиб келинган ва сибирь яраси споралари билан тўлдирилган бомба самолётдан ташлаб юборилган. Қўйларнинг барчаси қирилиб кетган. Биологлар уларнинг терисидан намуна олиб, сирибь яраси яшовчанлиги ва тез тарқалиши туфайли бутун бошли шаҳарларни йўқ қилиши мумкинлигини исботлашган. Шундан сўнг орол ёпиқ ҳудуд деб эълон қилиниб, тажриба ҳақида сир сақланган.

Шарофат Маҳмудова тайёрлади

Киритилди: 05:00 14.01.2021. Ўқилди: 3843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!