Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Болгарияда Украина автобуси ҳалокатга учради: Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Болгарияда Украина автобуси ҳалокатга учради: Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Болгарияда Украинага тегишли бўлган автобус иштирокида юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус Болгария-Туркия чегараси яқинидаги «Малко-Тирново» назорат-ўтказиш пункти ҳудудида ёқилғисиз қолган. Ҳайдовчи ҳаракатга халақит бермаслик учун транспорт воситасини йўл четига (кюветга) чиқарган. Бироқ ёқилғи қуйилганидан сўнг, автобус тўсатдан орқага ҳаракатланишни бошлаган ва ағдарилиб кетган.

«Жароҳатланганлар Бургас шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Автобусда жами 37 нафар йўловчи — асосан аёллар ва болалар, шунингдек, икки нафар ҳайдовчи бўлган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сайёҳлар Одессадан Истанбул шаҳрига туристик сафар уюштириш мақсадида йўлга чиқишган эди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:37. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!