Болгария прокуратураси Ғазо секторида Болгария фуқаросининг ўлими бўйича судгача тергов очди.
The Times of Israel нашрининг хабар беришича, БМТ ходими Марин Маринов жорий йилнинг 19 март куни Ғазо секторида ўлдирилган.
Кейинчалик Болгария фуқаросининг ўлимига тасодифий отишма эмас, балки Исроил снарядлари сабаб бўлгани расман эълон қилинди.
Прокуратура бу иш билан Миллий тергов хизмати шуғулланаётганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Марин Маринов Дайр ал-Балаҳ марказида жойлашган БМТ биносига берилган зарба натижасида ҳалок бўлган эди. Исроил томони дастлаб бу хабарларни рад этган бўлса-да, кейинчалик Болгариядан расман узр сўради.