Болгария президенти Илияна Йотова Қора денгиздаги кемаларга учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми муносабати билан Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳат кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди.
Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Йиғилиш мавзуси "Украинадаги можаро контекстида Болгариянинг денгиз хавфсизлиги ва муҳим инфратузилмасига таҳдид солаётган жорий хавф-хатарлар" деб белгиланган.