Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болгария Газпромдан 400 миллион евродан ортиқ товон талаб қилмоқчи

Болгария Газпромдан 400 миллион евродан ортиқ товон талаб қилмоқчи

Болгария газ таъминотидаги узилишлар натижасида етказилган зарарни қоплаш учун Газпромдан 400 миллион евродан ортиқ товон талаб қилади. Бу ҳақда Болгария Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Булгаргаз Газпромга даъво қилади ва биринчи навбатда масалани суддан ташқари ҳал қилишга ҳаракат қилади. Агар бу масала бир ой ичида ҳал бўлмаса, Париждаги Халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи.

2022 йилда Ғарбнинг санкцияларига жавобан Москва Болгариядан газ учун рублда тўлов қилишини талаб қилган, аммо рад жавобини олганидан сўнг газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди.

Киритилди: 23:53 16.05.2024. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!