Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

“2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-186-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;

🔹 онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;

🔹 саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.

📝 2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси (Стратегия) ишлаб чиқилган.

✔️ Фармон билан 2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

✅ Стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтирилади.

Киритилди: 15:17 21.05.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!