Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Болалар миллий тиббиёт маркази директорига ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосар тайинланди

Болалар миллий тиббиёт маркази директорига ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Хомидов Феруз Қосимович Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ф. Хомидов 2013 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2016 йил Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида докторантура, Тошкент Вестминстер университетида менежмент йўналишида таҳсил олган.

Турли йилларда 1-сон Республика клиник шифохонаси жарроҳи, вазирликнинг Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантириш ҳамда Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармалари етакчи мутахассиси, Фан ва таълим бошқармасининг Фан ва илмни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) Ф. Хомидов тайинловга қадар вазирликнинг Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш, қайта тайёрлаш, илм ва инновациялар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Киритилди: 09:05 20.05.2025. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!