Самолёт қулаган жойга Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 52 нафар ходими ва 11 бирлик техникаси Актауга етиб келди.
Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, самолёт AZAL компаниясига тегишли.
"Самолёт қулаганидан сўнг қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчиришга киришди, қурбонлар борлиги ҳақида дастлабки маълумотлар бор", — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.