Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бокуда Халқаро Олтой ҳамжамиятлари симпозиуми – XIV ўз ишини бошлади

Бокуда Халқаро Олтой ҳамжамиятлари симпозиуми – XIV ўз ишини бошлади

Бокуда Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси (ANAS) мезбонлигида «Олтойшуносликнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги» мавзусидаги Халқаро Олтой Ҳамжамиятлари Симпозиуми – XIVнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Симпозиум Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси, Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Масалалари бўйича Президентлик, Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TİKA), Туркия Тарих Жамияти, Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ), Туркий Академия ҳамда Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети кўмагида ташкил этилди.

Биринчи Туркология қурилтойининг 100 йиллигига бағишланган мазкур халқаро илмий тадбирда турли мамлакатлардан таниқли олим ва тадқиқотчилар, шунингдек, туркий дунёнинг илмий ва маданий муассасалари вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида сўзга чиққан Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Акто́ты Раимқулова Биринчи Туркология қурилтойининг 100 йиллиги нишонланаётган йилда Олтой Ҳамжамиятларининг XIV халқаро симпозиуми айнан Бокуда ўтказилаётганининг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Профессор Акто́ты Раимқулова, шунингдек, Биринчи Туркология қурилтойининг 100 йиллиги доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси томонидан амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Очилиш маросимида, шунингдек, Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Президенти, академик Иса Ҳабиббейли; Туркиянинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, профессор доктор Бирол Ақғун; Халқаро Турк Академияси Президенти, академик Шоҳин Мустафайев; Туркия Тарих Жамияти Президенти, профессор доктор Ҳалук Селви; Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси вице-президенти, академик Говҳар Бахшалиева ҳамда Олтой Ҳамжамиятлари Симпозиуми раҳбари, профессор доктор Илҳон Шоҳин нутқ сўзлади.

9–12 сентябрь кунлари давом этадиган Халқаро Олтой Ҳамжамиятлари Симпозиуми – XIV доирасида олтойшуносликнинг турли йўналишлари, туркий халқларнинг қадимги тарихи, тиллари ва маданий алоқалари, шунингдек, замонавий илмий тадқиқотларнинг истиқболларига бағишланган маърузалар ва муҳокамалар ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:59 14.09.2026. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!