Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳридаги 14-сонли мактабда нохуш ҳолат рўй берди — 8 нафар ўқувчи сақич истеъмол қилгандан кейин заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилди.
Маълумотларга кўра, ўқувчилардан бири дарсга келаётганда мактаб яқинидаги дўкондан сақич харид қилиб, уни синфдошларига тарқатган. Бир неча дақиқадан сўнг болаларнинг аҳволи ёмонлашган ва кўнгил айниши кузатилган.
Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.