Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Боку Москвадан АZAL самолётининг ҳалокати ҳчун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

Боку Москвадан АZAL самолётининг ҳалокати ҳчун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

Бу ҳақда Озарбойжон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бўлими бошлиғи Ҳикмет Гажиев Berliner Zeitung нашрига маълум қилди.

"Ҳодиса Россия ҳудудида, Россия ҳаво маконида юз берган ва биз бу қандай содир бўлганини яхши биламиз. Бу сир эмас. Озарбойжон қўшни ва ҳамкор давлат сифатида Россиянинг бу борада масъулиятни ўз зиммасига олишини ва адолатни таъминлашини кутмоқда", — деди Гажиев.

Озарбoйжон расмийсининг сўзларига кўра, Боку ва Москва ўртасидаги муносабатлардаги кескинлик айнан Azerbaijan Airlines (АZAL) самолёти ҳалокатидан кейин юзага келган.

2024 йил 25 декабр куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри аэропорти яқинида АZAL самолёти ҳалокатга учраганди. Ҳодиса оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳалокатдан сўнг самолёт Грозний шаҳри яқинида “ташқи таъсир” туфайли шикастланганини ва бу бошқарувни йўқотишга олиб келганини билдирганди.

Россияга кўра, самолёт Грозний аэропортига қўнишга уринаётган пайтда ҳудуд Украина дронлари ҳужумига учраган. Россия президенти Владимир Путин Алиевга қўнғироқ қилиб, "самолёт билан боғлиқ фожиали воқеа Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани" учун узр сўраганеди.

Илҳом Алиев Озарбойжон самолёт ҳалокати муносабати билан Россияга қарши халқаро судларга даъво киритиш учун ҳужжатларни тайёрлаётганини маълум қилганди. Боку Москва айбини тан олишини, шунингдек, жабрланганларнинг оилаларига товон пули тўланишини ва АZAL самолёти учун етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

Киритилди: 23:35 26.07.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!