Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бокс U22 Осиё чемпионати. Энг кўп финалчи Ўзбекистондан!

Бокс U22 Осиё чемпионати. Энг кўп финалчи Ўзбекистондан!

Таиландда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати якунига яқинлашмоқда. Қизлар ва эркаклар ўртасида финал жанглари қолди.

Ўзбекистон делегацияси финалда 18 нафар боксчи билан қатнашадиган бўлди — 8 қиз ва 10 эркак. Турнир жами 24 вазн тоифасида ташкил этилган (қизлар - 11та, эркаклар — 13та).

Ўзбекистон финалда ҳам қизлар, ҳар эркаклар ўртасида энг кўп иштирокчига эга мамлакат сифатида қайд этилди. Табиийки, умумий ҳисобда ҳам делегациямиз яққол етакчи бўлиб турибди.

Қизлар турнирида Таиланд ва Монголия 4 нафар боксчи билан финалда қатнашса, Хитой ва Қозоғистон 2 нафардан иштирокчига эга.

Йигитлар мусобақасида эса Қозоғистоннинг 6 вакили финалгача етиб келди. Кейинги ўринларни эса Таиланд (3), Филиппин (2), Хитой (2), Монголия (1), Индонезия (1) ва Камбожа (1) делегациялари эгаллаган.

Қизлар ўртасидаги ОЧ финали 25 январь, йигитлар ўртасидаги финал жанглари эса 26 январь куни ўтказилади.

Киритилди: 08:44 24.01.2023. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!