Бугун 24 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Ортисга мағлуб бўлди

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Ортисга мағлуб бўлди

Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг Ар-Риёдда бўлиб ўтди.

Учала ҳакам ҳам ғалабани 26 ёшли америкаликка берди - 117:111, 115:113, 115:113.

Ортис 23 та жангда 23-ғалабасини қўлга киритди. 30 ёшли Мадримов фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қайд этди - 10 ғалаба ва 1 дуранг.

Киритилди: 04:04 23.02.2025. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!