Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бокс бўйича ўзбекистонлик Олимпиада чемпионида допинг аниқланди

Бокс бўйича ўзбекистонлик Олимпиада чемпионида допинг аниқланди

Бокс бўйича Париж Олимпиадаси чемпиони, ЖЧ совриндори Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда.

Инсайдер Жалол Аҳмедовнинг Халқаро тест агентлигига асосланиб маълум қилишича, шу йил 11 июнь куни мусобақадан ташқари ўтказилган допинг назорати чоғида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложоновдан олинган намунада метастерон моддаси - анаболик-андрогеник стероид аниқланган.

Унга вақтинча четлатилиш жазоси қўлланилган. Спортчи бунга қарши шикоят киритиш ва уни бекор қилишни сўраш ҳуқуқига эга дейилади Boxer TV каналида.

Боксчининг мураббийи Алишер Тўйчиев Olamsport.com билан суҳбатда бу хабарни тасдиқлади ва вазиятга изоҳ берди:

"Бу хабарлар рост. Лекин апрель ойида топширилган таҳлилимиз ҳам "тоза" чиққанди. Июнь ойидаги таҳлилда бу чиқиб келди. Ноябрь ойида Лазизбек соч эктириш муолажасини қилган ва ўша пайт модда унинг организмига тушган. У қандай дорилар қабул қилгани ҳақида барча маълумотларни тегишли жойларга етказиб берганмиз", - деди Алишер Тўйчиев.

Киритилди: 20:13 30.07.2025. Ўқилди: 1403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!