Хитойнинг АҚШдаги элчиси Се Фен АҚШ Хитойни божлар билан қўрқита олмаслигини айтди ва икки томонлама савдо масалалари бўйича тенг ҳуқуқли музокаралар ўтказишга чақирди.
У "бож ставкаларининг кўтарилиши иқтисодиётни беқарорлаштириши ва ўсишни секинлаштириши"ни таъкидлади. Дипломат, Хитой ўз ҳуқуқлари ва халқаро савдо тартибини ҳимоя қилишини билдирди.
Се Фен, Хитой халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни чуқурлаштиришда давом этишини ва дунё учун очиқ бўлишини қўшимча қилди, чунки очиқлик тараққиётга, яккаланиш эса турғунликка олиб келади, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, у Хитой-Америка иқтисодий муносабатлари мувозанатли ва ўзаро манфаатли эканлигини, Хитой барқарор ўсиш ва янада очиқлик йўлини сақлаб қолишини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2 апрель куни 185 мамлакатдан келадиган маҳсулотларга божлар жорий этилишини эълон қилди. Хитой бунга жавобан Америка товарларига божларни 125 фоизгача оширди.