Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Боғдодда вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Боғдодда вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Боғдод туманида вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, 1987 йилда туғилган, Дурафшон маҳалласида яшовчи аёл ўз хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 41 нафар вояга етмаган қизга диний сабоқ берган.

Маълум бўлишича, қизлар Қўқон шаҳри ҳамда Учкўприк, Ёзёвон, Бувайда ва Боғдод туманларида яшовчи оилаларнинг фарзандлари бўлган. Улар ҳужрада ётиб таълим олган. Бунинг учун ота-оналар ҳар ойда ҳар бир қизга 600 минг сўмдан тўлов қилган.

Боғдодда вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Текширувда ҳужрада диний таълим берган аёлнинг бу фаолият билан шуғулланиш учун олий маълумоти ва тегишли дипломи йўқлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга, диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 3-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Киритилди: 12:25 11.08.2026. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!