Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Boeing мудофаа ишчилари иш ташлашни давом эттирмоқда

Boeing мудофаа ишчилари иш ташлашни давом эттирмоқда

Американинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчи корпорацияси ходимлари иш берувчи билан иш ҳақини ошириш бўйича шартнома имзоламасликка ва иш ташлашни давом эттиришга қарор қилди.

Бу ҳақда Машинистлар ва аэрокосмик ишчилар халқаро уюшмаси маълум қилди.

"Бизнинг касаба уюшмамиз демократик тамойилларга асосланади ва аъзоларимиз ўз ҳиссаларига муносиб шартнома талаб қилишга ҳақли", - деди Машинистлар ва аерокосмик ишчилар халқаро ассоциацияси президенти Брайан Брайант.

Касаба уюшмаси таъкидлаганидек, иш ташлашда қатнашаётган ходимлар юқори технологияли ҳарбий тизимларни, жумладан, F-15 ва F/А-18 қирувчи самолётларини, шунингдек, замонавий ракета ва мудофаа технологияларини йиғиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Киритилди: 10:50 04.08.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!