Томонлар позицияси бутунлай қарама-қарши бўлиб чиқди.
🔹 100 дан ортиқ давлат — жумладан, Германия, Европа Иттифоқи аъзолари, шунингдек кўплаб Африка, Осиё ва Жанубий Америка давлатлари —
пластик ишлаб чиқаришни кескин камайтириш,
бир марталик идишлар (стакан, вилка ва ҳоказо)ни тақиқлаш,
ҳамда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш тарафдори бўлди.
🔸 Аммо нефть ва пластмасса ишлаб чиқарувчи йирик мамлакатлар — жумладан, Саудия Арабистони, Эрон ва Россия — бундай чекловларга қарши чиқиб, диққатни чиқиндини бошқаришни яхшилашга қаратишни таклиф қилди.
📈 1970 йилдан буён жаҳонда пластик ишлаб чиқариш етти баробарга ошди
🔁 Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 367 миллион тоннани ташкил этмоқда
🗑 2050 йилга келиб, йиллик ҳажм 600 миллион тоннага етиши мумкин
🌍 Ҳозиргача дунёда 8,3 миллиард тонна пластик ишлаб чиқарилган,
шундан 6,3 миллиард тоннаси чиқиндига айланган — ва уларнинг катта қисми полигонларда ётмоқда ёки табиатда парчаланмоқда.